Жанубий Корея мудофаа вазири халқдан узр сўраб, истеъфога чиқди

Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ёнг Ҳюн ҳарбий ҳолат жорий этилиши муносабати билан истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги хабар берди.

Фавқулодда ҳарбий ҳолат туфайли юзага келган барча тартибсизликлар учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, президентга истеъфога чиқиш истагимни билдираман, — деди Ким Ёнг Ҳунг.

Мудофаа вазири фуқаролардан узр сўраб, истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берганини таъкидлади. Жанубий Кореянинг мухолифатдаги етакчи «Тобуро» демократик партияси мудофаа вазирига импичмент эълон қилган.

Аввалроқ, мухолифат президентнинг истеъфога чиқишини талаб қилгани ҳақида ёзган эдик.

Жаҳон