Афғонистонда аёлларга ҳамшира ва акушерликка ўқиш тақиқланди

Афғонистонда акушерлик ва ҳамшираликка ўқиётган аёлларга дарсларга келмаслик буюрилди. Шу тариқа улар таълимни тугатиш имкониятидан маҳрум бўлди. Бу ҳақида BBC хабар берди.

Журналистлар Афғонистондаги 5 та таълим муассалари раҳбарлари билан суҳбатлашди. Унга кўра, «Толибон» вакиллари ўқув муассасаларини ёпишни ва кейинги кўрсатмаларни кутишни буюрганини айтди.

Ушбу хабарни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иккита манбаси тасдиқлади.

Ижтимоий тармоқларда аллақачон талаба қизларнинг бу хабардан йиғлаётгани акс этган видео тарқалди.

Аввалроқ, «Толибон» аёллар кафеси фаолиятини чеклагани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон