Ўзбекистонда Яшил хайрия жамғармаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 30 ноябрдаги қарори билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган тадбирларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Бу ҳақида Lex.uz да қарор эълон қилинди.

Унга кўра, президентнинг 2023 йил ноябрь ойидаги фармонига мувофиқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар томонидан ихтиёрий равишда «Яшил тўлов» хайрия тўловларини «Яшил олам» ва «Яшил тўлов» платформалари орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, Яшил тўлов платформаси орқали республикада дарахт ва бута кўчатларини экишга аҳолини кенг жалб қилиш бўйича Яшил хайрия жамғармаси ташкил этилади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилган «Яшил тўлов» хайрия тўловлари Яшил хайрия жамғармасида жамланади. Бунда «Яшил олам» электрон платформаси орқали амалга оширилган хайрия тўловлари Яшил хайрия жамғармасининг алоҳида ҳисоб варағига йўналтирилади.

Қарорлар