Трамп гренландияликларга АҚШ таркибига қўшилиш учун $1 миллиондан таклиф қилиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия аҳолисига Қўшма Штатларга қўшилиш эвазига ҳар бирига 1 миллион доллар тўлаб бериши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Мақолада айтилишича, Америка етакчиси оролни қўшиб олиш воситаларидан бири сифатида Гренландиядаги 57 минг нафар аҳолининг ҳар бирига 1 миллион доллар тўлашни кўзда тутмоқда.

Аввалроқ хорижий ОАВ АҚШ ҳукумат доиралари гренландияликларни Дания таркибидан чиқишга ва эҳтимолий равишда АҚШга қўшилишга кўндириш мақсадида ҳар бир киши учун 10 минг доллардан 100 минг долларгача бир марталик тўловлар ғоясини муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эди.

Маълумот учун, Гренландия Дания таркибидаги орол бўлиб, ўзини ўзи бошқариш ва ички сиёсатда мустақил танлов қилиш қобилиятига эга.

Жаҳон