Ўзбекистонда 2-3 баллик зилзила содир бўлди
Эпицентр Зангиота туманида жойлашган бўлиб, ер силкинишлари Тошкент ва Тошкент вилоятида сезилди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Зилзила 31 июль куни соат 16:13 да қайд этилди. Эпицентр Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган. Магнитудаси 2,8. Чўқурлиги 5 км.
Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа шимоли-ғарбий йўналишда 11 км ни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кучи:
• Учтепа туманида 3 балл, 6 км;
• Шайхонтохур туманида 2-3 балл, 8 км;
• Чилонзор туманида 2-3 балл, 9 км;
• Зангиота туманида 2-3 балл, 11 км;
• Олмазор туманида 2 балл, 10 км;
• Яккасарой туманида 2 балл, 13 км;
• Сергели туманида 2 балл, 15 км;
• Миробод туманида 2 балл, 15 км;
• Юнусобод туманида 2 балл, 15 км.





