Шавкат Мирзиёев Иссиқкўл соҳилидаги «Боку» меҳмонхонасининг очилишида иштирок этди
Меҳмонхона қарийб 30 минг квадрат метр майдонга эга, 120 дан ортиқ хонаси бўлган етти қаватли бинони ўз ичига олади

Норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари Иссиқкўл соҳилида янги беш юлдузли «Боку» меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.
Етакчилар замонавий меҳмонхона мажмуасида ташриф буюрувчилар дам олиши ва халқаро тадбирларни ўтказиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Меҳмонхона 17,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, умумий майдони қарийб 30 минг квадрат метр бўлган 120 дан ортиқ хонали етти қаватли бинони, бассейн, аквапарк, спорт ва кўнгилочар инфратузилмани ўз ичига олади.






