Фарғонада қарийб 1 млрд сўмлик газни талон-тарож қилган чойхона аниқланди

Фарғона туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, катта зарар етказган чoйхона аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, фуқарога тегишли чойхона тўғридан-тўғри тармоқка уланган бўлиб, газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 831 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

AI News