25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган халқаро террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
Халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун 25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг ноябрь ойида хорижда ушланиб, мамлакатга олиб келинди.

Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилишича, эркак диний экстремистик оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, «ҳижрат» ва «жиҳод» қилишни мақсад қилган ушб шахс 1999 йилда Ўзбекистонн чиқиб кетган ҳамда Афғонистон, Покистон ва Сурия давлатлари ҳудудларидаги халқаро террористикташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
Ўзганинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида яшириниб юрган мазкур шахс МДҲга аъзо давлатлардан бирида қўлга олинди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 154- (ёлланиш), 155- (терроризм), 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





