Андижонда 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юборди

Андижон шаҳрида 24 ёшли йигит 31 октябрь куни устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақида хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди ва Бош прокуратура ахборот хизмати воқеа ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, фуқаро Р.Ф соат тахминан 22:40 ларда устига безин сепиб, Илғор маҳалласидаги тўйхонада жойлашган Paynet ёнида ўзини ёқиб юборган.

Танасининг турли қисмларида куйиш жароҳатларини олиб, РШТЁИАМ вилоят филиалига олиб борилган. Фуқарога зарур тиббий муолажалар кўрсатилган.

Қайд этилишича, ҳудудга ўрнатилган видеокамераларда йигит ўзига бензин қуйиб, ирмоққа кириб, ўзини ёқиб юборгани ва воқеа жойига қайтиб келгани қайд этилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда йигит онлайн қимор ўйинида катта миқдордаги маблағни бой бергани учун ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бош прокуратура ўз жонига қасд қилиш ҳолатининг сабаби ўрганилаётганини маълум қилди.

Терговга қадар текширув давомида фуқаро Р.Ф. олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Андижон