«Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдаги энг зўр режиссёр мен бўламан». Аҳад Қаюм ижодий фаолияти ҳақида

Шоир, актёр, продюсер, режиссёр Аҳад Қаюм «Chotki TV» YouTube каналига берган интервьюсида Ўрта Осиёдаги энг зўр продюсер ва режиссёр эканлигини айтиб ўтди.

Фото: Instagram/@ahadqayum_prodyuser

Аҳад Қаюмнинг таъкидлашича, кўпчилик одамлар унинг гапларини пиар деб ҳисбламоқда:

«Тўғрисини айтсам кўп гапларимни одамлар пиар деб ўйламоқда. Гапиришга охирги пайтлар иккиланиб қоляпман. Шахсий фикрни ўрнига одамлар фақат негатив гапиради. Менинг фикримча, бугунги кунда энг зўр продюсер мен бўлсам керак», — дейди у.

Шунингдек, у хоҳлаган рақобатга бардош бера оладиган, жуда кўп ишлаётган режиссёр ҳам ўзи эканлигини таъкидлаган:

«24 соат бўлса 22 соатимни шу ишга бериб ишлаяпман. Энг кучли продюсер, энг кучли режиссёр бугунги кунда ўзимман деб ўйлайман. Бошқа давлатларга ҳам чиқиб кўрдим, менимча Ўрта Осиёда энг биринчи ўринда турган мен бўлсам керак», — дейди Аҳад Қаюм.

Аввалроқ Аҳад Қаюм фильмларига бўлаётган танқидларга жавоб бергани ва Аҳад Қаюм бошловчи Амирхон Умаров ютуқли ўйинда ғирромликка йўл қўйгани тўғрисидаги видеога муносабат билдиргани маълум қилинган.

Шоу-бизнес