Наманганда яна 2 нафар COVID-19’га чалинган бемор соғайди
Наманган вилоятида 31 август куни коронавирус инфекциясига чалинган 5 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоятда айни пайтга қадар 909 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 866 нафари касалликдан соғайган ҳамда 5 киши вафот этган. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз эканлиги қайд этилган.
Ҳозирда 38 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, 31 август куни Тошкент шаҳрида 326 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ва Қашқадарё вилоятида 5 нафар бемор соғайган.
Aввалроқ, Наманганда коронавирусга чалинган 3 нафар бемор соғайгани маълум қилинди.