Наманганда коронавирусга чалинган 3 нафар бемор соғайди

Наманган вилоятида 31 август куни коронавирусга чалинган 3 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 909 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 864 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 40 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 31 август куни Тошкент шаҳрида 132 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 31 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 787 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 39 068 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2400 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар