Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади
12 август соат 10:00 дан 17:30 га қадар «Гулзор» маҳалласидаги 255 та ерли хонадонда ҳамда ушбу манзилдаги 7 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото: google
Хабарга кўра, 2021-2022 йиллар куз – қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Hududgaz Poytaxt ГТФнинг «Олмазортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Олмазор тумани Шифокорлар кўчасидаги ўрта босимли ҳамда О.Ҳотамов кўчасидаги ер усти ўрта босимли газ қувурларини қайта таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Бундан ташқари, «Мирободтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Миробод тумани Амир Темур ва Фидокор кўчалари кесишмасидаги ер ости ўрта босим газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш ишлари режалаштирилган.
Қайд этилишича, 12 август соат 10:00 дан 18:00 га қадар Туркистон, Т.Шевченко, А.Чехова, Афросиёб, Нукус, Амир Темур ва Хонзодабегим кўчаларидаги 20 та кўп қаватли уйлар ва улгуржи истеъмочиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.