Қўшни давлатларга жами 32 та автобус қатновлари йўлга қўйилган
Бугун мамлакатимизда транспорт ва йўл хўжалиги тизимини ривожлантириш, соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу бўйича Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан транспорт инфратузилмасига бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда қатнашган мутасаддилар автомобиль ва темир йўл транспорти бўйича амалга оширилган рақамларга аниқлик киритишди.
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2017-2020 йиллар давомида 394 та янги маҳаллий автобус йўналишлари очилди. Бугунги кунда, олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ахолига ва саёҳларга қулайлик яратиш мақсадида, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ва Россия Федерациясига жами 32 та мунтазам халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди.
Темир йўл транспорти соҳасида амалга оширилган асосий ишлар ҳақида қуйида:
- 2019 йилда Наманган” ва “Ангрен” темир йўл вокзали ва “Сурхонобод” станцияси янгидан қурилди.
- “Термиз” темир йўл вокзали тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
- “Поп-Наманган-Андижон” темир йўл участкасининг 45 км электрлаштирилди ҳамда 232 км темир йўл линияси реабилитация қилинди.
- 680 та юк, 46 та йўловчи вагонлари қурилиб эксплуатацияга топширилди.
Тошкент метрополитенини ривожлантириш мақсадида, 3 та йирик лойиҳалар доирасида:
- “Юнусобод” йўналишининг II босқичи бўйича узунгили 2,9 километр бўлган “Туркистон” ва “Юнусобод” метро бекатлари фойдаланишга топширилди.
- Узунлиги 11,5 километр бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” участкаси бунёд этилиб, жами 7 та бекат фойдаланишга топширилди.
- 5 та бекатдан иборат Сергели линияси ҳам қуриб битказилди.
- “Ангрен-Поп” темир йўл участкасининг очилиши муносабати билан Тошкент-Андижон, Андижон-Москва, Андижон-Хива, Андижон-Бухоро, Андижон-Термиз янги йўналишларида йўловчи поездларнинг ҳаракатланиши йўлга қўйилди.
- “Бухоро – Хива” маҳаллий йўналиши ҳамда “Тошкент – Қозон”, “Тошкент – Москва”, “Андижон – Уфа” ва “Термиз – Москва” янги халқаро йўналишларда поездларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилди.