Ўзбекистонда қарийб 5 миллион доза вакцина қўлланилди — ССВ

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 921 623 нафарни ташкил қилмоқда. 

Хабарга кўра, 12 июлда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 138 915 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 105 326 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 17 041 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 16 548 нафарни ташкил қилди.

Қайд этилишича, айни кунгача мамлакатда жами 4 996 862 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 3 057 120 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 1 436 293 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 503 449 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 12 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (22 431 доза),
  • Наманган вилояти (21 647 доза),
  • Андижон вилояти (14 962 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган вилоятида 630 705 доза,
  • Фарғона вилоятида 627 250 доза,
  • Андижон вилоятида 571 655 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Янгиликлар