Россия авиакомпанияси Андижонга мунтазам парвозларни амалга оширади

Россиянинг Royal Flight авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалган ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Россия Федерациясининг Royal Flight авиакомпаниясига 2021 йил 21 апрелда 9-К сонли Ўзбекистон Республикасига Москва – Андижон — Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Таъкидланишича, авиакомпания парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.

Янгиликлар