Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади — харита

Қибрай туманида барпо этилган «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари мазкур боғ атрофида, Темур Малик ҳамда Оҳангарон шоҳ кўчалари кесишмасидан бошлаб «Махтумқули-Истиқлол» автомобиль йўли бўйлаб 4Р-12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлигача бўлган масофада транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.

«Тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади», — дейилади хабарда.

Янгиликлар