Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-июнь ойлари қайси вилоятда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-июнь ойлари Ўзбекистонда қайси вилоятда энг кўп никоҳ қайд этилганини маълум қилди.
Хабарга кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 118 988 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 413 тага кўп.
Қуйида ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони:
- Қорақалпоғистон Р. – 7 841 та;
- Андижон – 9 534 та;
- Бухоро – 7 531 та;
- Жиззах – 4 649 та;
- Қашқадарё – 10 175 та;
- Навоий – 3 572 та;
- Наманган – 8 549 та;
- Самарқанд – 13 316 та;
- Сурхондарё – 9 848 та;
- Сирдарё – 3 041 та;
- Тошкент – 10 928 та;
- Фарғона – 12 199 та;
- Хоразм – 7 714 та;
- Тошкент ш. – 10 091 та.