Ўзбекистонда 24 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
24 май кундуз куни республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.
Хабарга кўра, баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида, Тошкент вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-34 даража бўлади.
Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32 даража атрофида бўлиши сақланиб туради.
Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража бўлади.