Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогноз мониторинги маркази.

Зилзила 2 август куни соат 10:39 да қайд этилган. Зилзила эпимаркази Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида жойлашган. Магнитуда М=4,4. Чуқурлиги 10 км.

Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 351 км.

Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:

• Навбаҳор тумани: 2-3 балл, 28 км;
• Ғиждувон тумани: 2 балл, 35 км;
• Навоий шаҳри: 2 балл, 39 км;
• Кармана тумани: 2 балл, 44 км.

Янгиликлар