«Ўзгидромет» ҳафта ўртасидa кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди
Бугун ва эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 34-39 даража илиқ ва қуруқ бўлади.
Маълум бўлишича, 8 сентябрда республика шимолига антитциклон кириб келиши бошланиб, антитциклон Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳавони олиб келади.
Шунингдек, 9-10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади.
Қайд этилишича, республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ҳамда 8 сентябрда республика ҳудудининг кўп қисмида ҳарорат 32-37 даража бўлган илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий вилоятларда ҳарорат 25-30 даражагача пасаяди.
Таъкидланишича, 9-10 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво салқинлашади. Жума кунига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари ва эрта тогда 12-17 даражагача, кундуз кунлари 23-28 даражагача пасаяди.
8-10 сентябрда ҳаво массасининг ўзгариши Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши билан кузатилади ва 6-7 сентябрда республиканинг шимолий ва чўл ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.