Чирчиқ дарёси устида йирик кўприк қурилиши бошланди
Чирчиқ шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг узоғини яқин қилишга, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада равнақ топишига хизмат қилувчи кенг ва замонавий кўприк бунёд этишга киришилди.
Мазкур лойиҳа Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Чирчиқ шаҳрига олиб кирувчи 4Р12 магистрал йўли орқали Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи муҳташам кўприк иншоотини ўз ичига олади.
Муҳандис ва лойиҳачилар томонидан кўплаб муҳокамалар орқали янада такомиллаштирилган лойиҳа ўзининг қулай йўл ўтказгич ечимига эгалиги, унда тўхташ худудлари, суғориш ва ирригация тизимлари, ташқи ёритиш қурилмалари эътиборга олиниб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам катта аҳамият берилгани эътиборлидир.