Сирдарёда юк машинаси мактаб ўқувчисини уриб юборди: ўқувчи вафот этди

Сирдарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болани юк машинаси уриб юбориши оқибатида бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 17 май куни Сайхунобод туман ҳудудидан ўтувчи 4К-675 автомобиль йўлида содир бўлган. 26-мактабнинг 2-синф ўқувчилари йўлни пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётганда, «Газ-53» улардан бирини уриб юборган.

«Ҳодисага транспорт воситаси ҳайдовчисининг бепарволиги ҳамда пиёданинг йўл қатнов қисмига кескин чиқиб кетиши сабаб бўлган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бола олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Янгиликлар