Қамчиқ довонида пастликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Ҳозирда унинг ахволи ўрта даражада деб баҳоланган, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ

Хабарга кўра, 24 июль куни соат 05:40да А-373 М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш автомобиль йўлининг 234-километрида фуқаро пастликка тушиб кетган.

Маълум бўлишича, Тошкент-Водий йўналишида тўхтаб турган «Nexia» русумли автомашина йўловчиси йўлнинг чекка қисмида эхтиётсизлиги сабабли тахминан 50-60 метр пастликка тушиб кетиб, турли даражада тан жароҳатлари олган.

Фото: ФВВ

Қайд этилишича, воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида жабрланган фуқарони пастликдан олиб чиқишди ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширишди.

Айни вақтда жабрланувчига Наманган вилояти Поп тумани марказий шифохонаси ходимлари томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Янгиликлар