Сурхондарёда «УАЗ»нинг газ баллони портлади
Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳамда вафот этганлар йўқ, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Хабарга кўра, 28 июль куни соат 06:15да Музработ тумани Юртим жамоли МФЙда жойлашган Қора марварид МЧЖга қарашли Автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «УАЗ» русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонининг ёрилиши юзага келди.
Таъкидланишича, натижада автомобиль ва шохобчанинг том қисми зарарланган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Маълум бўлишича, воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилди.