Самарқандда 4 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлди
Икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, 17 август куни соат 10:30 ларда Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтган 4R-46 автомобиль йўлининг 22-километрида ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган А.Я. «Lacetti» русумли автомобилда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Х.Б. бошқарувидаги «Ваз-21063» русумли ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги «Ваз-21011» русумли ҳамда ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Ғ.Х. бошқарувидаги «Damas» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Таъкидланишича, натижада «Ваз-21011» русумли автомобиль йўловчиси З.Б. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда «Cobalt» ва юк автомобили тўқнашган эди.