Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва халқаро компания ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
20 апрель куни Тошкентда «Касаллликни эрта аниқлаш учун энг сўнгги ютуқларни жорий этиш» бўйича Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва «Roche Diagnostics» халқаро компанияси ўртасида музокара бўлди. Бу ҳақда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати Tez News’га хабар берди.
Маълум бўлишича, 1896 йилда ташкил топган компания бугун in vitro ташҳислаш ва онкологик касалликларни гистологик ташҳислаш соҳасида пешқадамлардан бири саналади.
Таъкидланишича, юқори самарали технологияларни жорий этиш, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш тизимининг ўсиб бораётган харажатларини қисқартириш имкониятларини, Соғлиқни сақлаш тизимининг қимматлашиб боришида хроник касалликлар, шунингдек, аҳоли орасида ёши улуғлар сонининг ошиб бориши катта роль ўйнайди. Тажрибада кўринишича, касалликни эрта аниқлашда ёрдам берадиган in vitro ташхислаш даволаш натижаларини яхшилашга ҳамда харажатларнинг камайишига ҳам таъсир ўтказади.
«Миллий палата мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга йўналтирилган ҳамкорлик учун очиқ, — деб таъкидлади мазкур давлат тизими раҳбари Ровшан Изамов. — Ўзбекистонда юқори самарали in vitro ташхислашнинг ривожланиши учун янги лойиҳаларни жорий этишдан ташқари юртимиз мутахассисларининг малакасини ошириш жуда муҳим деб ҳисоблайман», — деди Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларидаги Ҳудудий директор Хасан Демирчи.
Қайд этилишича, Альцгеймер биокамераларига тестни келтириш мумкин. Унинг натижасида бемор нурланмайди. Яъни in vitro ташхислаш бемор учун кераксиз бўлган ётқизиб даволаш, унга ҳеч қанақанги натижа бермайдиган бесамара муолажаларнинг олдини олишга ёрдам беради. Масалан, антибиотиклардан таъсирланувчанликка тест жуда талабгор саналади.
Музокаралар давомида томонлар касалликни ташхислаш, жумладан одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ВИЧ) ва туберкулезни молекуляр ташхислаш, ҳамда лаборатория инфратузилмасини оптималлаштириш каби йўналишларда келгусидаги ҳамкорликни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.