Ўзбекистонда 25 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
25 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12–14 даража илиқ, кундузи 32–34 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.