Бухорода XIX «Ипак ва зираворлар» фестивалига старт берилди

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Фестиваль доирасида миллий ансамбллар чиқишлари, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ипак маҳсулотлари, мато ва зираворлар ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар бермоқда.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Миллий ҳунармандчиликнинг 34 та йўналиши бўйича 1000 дан ортиқ ҳунарманд иштирок этаётган фестиваль доирасида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан инфо-тур ташкил этилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Қайд этилишича, фестивалнинг биринчи куни хорижий ва маҳаллий меҳмонлар билан биргаликда «Арк» қўрғонидан «Лаби ҳовуз»гача бўлган масофани тантанали юришлардан бошланди.

Фото: Tez News
Таъкидланишича, уста ҳунармандлар, гиламдўз, кулол, темирчи ва зардўзлар томонидан миллий ҳунармандчилик намуналари намойиши бўлиб ўтмоқда.
Бундан ташқари, шаҳарнинг тарихий кўчалари бўйлаб раққослар, курашчилар ва акробатларнинг жонли чиқишлари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Фестивални Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров ва Республика ҳунармандлар уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаевлар очиб беришди.
Шунингдек, анжуман давомида вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида палов сайлига ҳам старт берилди.

Фото: Tez News

Фото: Tez News

Фото: Tez News