Шавкат Мирзиёвнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг иш режаси билан таништирди.

Маълум қилинишича, 15-16 июль кунлари Афғонистон Президенти Ашраф Гани расмий ташриф билан, Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

«Ушбу конференцияда Афғонистон ва Покистон Президентлари, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сисати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррель, 20 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600 дан ортиқ», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Ялпи ва шўъба мажлисларида минтақавий боғлиқликни янада чуқурлаштириш имкониятлари, шу жумладан савдо ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликнинг барқарор ўсишни таъминлашдаги ўрни, маданий-гуманитар алоқаларни қайта тиклаш орқали дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги таҳдид ва хатарлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти, Покистон Бош вазири, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идораси раҳбари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, шу ҳафта қатор ҳудудларда насос станцияларини модернизация қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Янгиликлар