140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар бизнесга йўналтирилади


Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Савдо-саноат палатасида ўтказилган Очиқ мулоқотда ёшлар учун Палата томонидан 14 та ўқув маркази иш бошлагани маълум қилинди. Бундан ташқари, малакали мутахассислар ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда 103 мингдан ортиқ аҳоли тадбиркорликка ўқитилгани айтилди.
Савдо-саноат палатаси Давлат раҳбари топшириғи асосида 140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, бизнесга йўналтирилиши мақсад қилинганини маълум қилди.

Очиқ мулоқотда, шунингдек Палата ҳузурида дунёнинг нуфузли университетларидан бири бўлган «Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети»нинг Тошкент филиали ташкил этилгани ҳамда «халқаро бизнес ва тадбиркорлик»,  «электрон тижорат ва технологияларни бошқариш», «архитектура ва дизайн», «компьютер муҳандислиги», «интерьер архитектураси» каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида гапирилди.

Янгиликлар