Ўзбекистонда 2 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
2 июнь кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фото: uz.sputniknews.com
Хабарга кўра, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 40-43 даражагача бўлади.
Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 37-39 даража бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30 даража бўлади.