Ўзбекистонда 25 август куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди

25 август Ўзбекистонда 846 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 25 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 152 363 (+846) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 29 нафари Жиззах вилоятида,
  • 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 14 нафари Навоий вилоятида,
  • 34 нафари Наманган вилоятида,
  • 81 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 29 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 86 нафари Фарғона вилоятида,
  • 27 нафари Хоразм вилоятида,
  • 122 нафари Тошкент вилоятида,
  • 248 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 87 нафар
  • Бухоро вилоятида 14 нафар,
  • Жиззах вилоятида 35 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
  • Навоий вилоятида 20 нафар,
  • Наманган вилоятида 58 нафар
  • Самарқанд вилоятида 65 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
  • Фарғона вилоятида 94 нафар,
  • Хоразм вилоятида 35 нафар,
  • Тошкент вилоятида 101 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 135 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 144 988 (+684) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 050 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар