Жиззахда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Жиззах вилоятида 4,7 млрд сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Хабарга кўра, 12 май куни назорат тадбирлари давомида Шароф Рашидов туманида жойлашган А.Э.Ж. фермер хўжалиги раҳбари А.С. томонидан қуввати 60 кВт бўлган 8 та сув насоси электр ҳисоблагичдан ташқари улангани маълум бўлган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах