«Flynas» авиакомпаниясининг Тошкентга илк парвози амалга оширилди
5 август куни Тошкент халқаро аеропортида «Flynas» авиакомпаниясининг «Ар-Риёд– Тошкент-Ар–Риёд» йўналишли мунтазам рейсининг тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда TezNews мухбири хабар бермоқда.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда транспорт логистикасини ривожлантириш, ташқи ва ички қатновларни кенгайтириш ҳамда транспорт хизматлари сифатини ошириш орқали мамлакатимизга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар сонини янада ошириш мақсадида жорий йил бошида Вазирлик томонидан Саудия Арабистони Қироллигининг «Flynas» авиакомпанияси билан олиб борилган музокаралар натижасида «Ар-Риёд– Тошкент-Ар–Риёд» мунтазам авиарейслари йўлга қўйилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Қайд этилишича, авиакомпания кетма-кет уч йил давомида Яқин Шарқнинг арзон нархлардаги етакчиларидан бири ҳисобланади.