Бош вазир ўринбосари коронавирусга қарши эмланди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати
Хабарга кўра, ҳозирга қадар ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти ҳокими коронавирусга қарши эмланди деб хабар берган эдик.