Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик антирекорд янгиланди

16 июль куни Республикада коронавирус аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118 881 (+501) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 22 нафари Андижон вилоятида,
  • 2 нафари Бухоро вилоятида,
  • 57 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 18 нафари Наманган вилоятида,
  • 38 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 35 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 44 нафари Фарғона вилоятида,
  • 17 нафари Хоразм вилоятида,
  • 51 нафари Тошкент вилоятида,
  • 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 416 нафар кишида пневмония аниқланди.

Қайд этилишича, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 114 нафар,
  • Бухоро вилоятида 43 нафар,
  • Жиззах вилоятида 101 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 55 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 32 нафар,
  • Фарғона вилоятида 53 нафар,
  • Тошкент вилоятида 42 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 113 825 (+564) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 793 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар