Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишлар сони ҳам, даволанаётган беморлар сони ҳам яна ошди — ССВ
16 июнь куни кунлик касалланишлар сони ҳам, даволанаётган беморлар сони ҳам яна ошди, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, 16 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 834 (+371) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 8 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 21 нафари Жиззах вилоятида,
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 40 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 27 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 19 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 39 нафари Тошкент вилоятида,
- 170 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Таъкидланишича, кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 5 нафар,
- Жиззах вилоятида 16 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
- Сирдарё вилоятида 19 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 34 нафар,
- Фарғона вилоятида 6 нафар,
- Тошкент вилоятида 46 нафар,
- Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 100623 (+295) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 713 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 498 нафар бемор даволанмоқда.