«Тошкент шаҳрида олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда» — Ўзгидромет

Ўзбекистон ҳудудида бундай жараёнлар кўпинча баҳорда ва ёзнинг бошида ривожланади.

Фото: xs.uz

Хабарга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилишига сабаб бўлмоқда.

«Ўзбекистон, шунингдек Марказий Осиёнинг барча ҳудудлари учун чангли бўрон жуда тез-тез учрайдиган ҳодисадир. Кўпинча бундай ҳодисалар қурғоқчил ҳудудларда  — чўл ва ярим чўл ҳудудларда содир бўлади.

Ушбу йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бир нечта чангли бўрон ҳодисалари кузатилди. Ҳатто Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига чангли бўрон кузатилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Кушрабад (Самарқанд вилояти) метеостанциясида соат тахминан 15:18 ларда шимоли-ғарбдан кучли шамол бошланиб, 20 м/с гача етган, шунинг окибатида қумли бўрон кўтарилган ва тахминан 16:20 ларда тингани қайд этилган..

Янгиликлар