Ўзбекистонда 30 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

30 август Ўзбекистонда кундуз куни республика бўйича ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. 

Фото: google

Хабарга кўра, фақат Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат 30-35 даража атрофида бўлади.

Шунингдек, пойтахтда момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 32-34 даражагача исийди.

Қайд этилишича, тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундуз куни 20-25 даражада бўлади.

Янгиликлар