22 май — реал воқеаларга асосланган «Мен террорчи эмасман» фильми премьераси

Эртага Алишер Навоий номидаги киносаройида йилнинг энг шов-шувли премьераси «Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи» ўткир сюжетли драмасининг катта намойиши бўлиб ўтади.

Бадиий фильм Ўзбекистон Кинематография агентлиги, «Мir Ali cinema» ва «Iskandariy visual» кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинган.

Бош ролда Алихан Ҳусниддинов. Воқеалар алданиб террорчилик гуруҳига қўшилиб қолган бош қаҳрамон тилидан ҳикоя қилинади.

Шунингдек фильмда актёрлардан Санжар Джавбердиев, Зиёда Нормуродова, Насрулло Нуров, Шоҳрух Раҳимов, Бекзод Таджиев, Садриддин Амриддинов ва бошқалар рол ижро қилишган.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев, ижрочи продюсер Нодир Мўминов, монтажёр Александр Ким.

Янгиликлар