Коронавирусга қарши вакцинанинг кейинги босқичлари учун эмлаш ишлари қачондан бошланиши маълум қилинди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг кейинги босқичлари учун эмлаш ишлари қачондан бошланиши ва бу рўйхатга кимлар киришини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова маълум қилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати
Хабарга кўра, коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабагча таълим муассаса тарбияловчилари ҳамда сурункали хасталиклар кузатиладиган инсонлар орасида олиб борилаётган эди.
Таъкидланишича, 31 май кунидан бошлаб, бу рўйхатга:
- Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
- Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
- Ёзувчилар;
- Телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда вакцинанинг 2-дозасини олганлар сони эълон қилинди деб хабар берган эдик.