Ўзбекистонлик боксчилар Токио Олимпиадасига жўнаб кетди

Мусобақада қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар тайёргарликнинг сўнгги босқичини мусобақа ўтказиладиган манзилда олиб боришади.

Фото: buxorosport

Хабарга кўра, 4 июль куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Япониянинг Токио шаҳрига жўнаб кетди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, шунингдек Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиевларни уларни кузатган.

Фото: buxorosport

Таъкидланишича, Ўзбекистон бокс терма жамоаси Токиодаги Олимпия ўйинлари баҳсларида қуйидаги таркибда иштирок этади, эркаклар:

  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров;
  • -57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов;
  • -63 кг: Элнур Абдураимов;
  • -69 кг: Бобоусмон Батуров;
  • -75 кг: Фанат Қаҳрамонов;
  • -81 кг: Дилшод Рўзметов;
  • -91 кг: Санжар Турсунов;
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов.

Фото: buxorosport

Аёллар:

  • -51 кг: Турсуной Раҳимова;
  • -60 кг: Райҳона Қодирова;
  • -69 кг: Шаҳноза Юнусова.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасининг бокс беллашувлари 24 июль куни старт олади.

Янгиликлар