Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти концепцияси ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди. Ушбу чора ҳукумат қарорида назарда тутилган.

Фото: «Tez News»
Тегишли гуруҳга Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров раҳбарлик қилади. Шунингдек, унинг таркибига Иқтисодиёт вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Баҳодир Раҳматов, бошқа вазирлик ва идоралар ўринбосарлари, МВФ, АБР И МОТ мутахассислари киради.
Экспертлар пенсия тизимидаги мавжуд муаммоларни таҳлил қилиб, унинг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар тайёлайди.
Келгуси йилнинг 1 мартига қадар пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Президент Администрациясига киритилиши керак.