Ўзбекистонда 22 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
22 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12–14 даража илиқ, кундузи 22–27 даража иссиқ бўлади. Баъзи жойларда шамол 7–12 метр/секунд тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10–15 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.