Тошкентда «Matiz» пиёдани уриб юборди
ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Хабарга кўра, 22 июль куни тахминан соат 00:30 да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида 1999 йилда туғилган Х.Л. ишончнома асосида «Matiz» русумли автомобилни бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган 1956 йилда туғилган пиёда Ш.Б.ни уриб юборган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов давом этмоқда.