Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

Пойтахтнинг Чилонзор туманида газ таъминоти вақтинча узиб қўйилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: чgoogle

Маълум қилинишича, 2021–2022 йиллар куз–қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Чилонзор тумани «2 Катта Чилонзор» ва «Кўтарма» маҳаллалари ҳудудида жойлашган ер усти газ қувурини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Таъкидланишича, шу сабабли 9 август куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар «2-Катта Чилонзор» маҳалласидаги 3та кўп қаватли уйлардаги жами 172 та хонадон, «Кўтарма» маҳалласидаги 4 та кўп қаватли уйлардаги жами 192 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Янгиликлар