Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди

6 август куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: ССВ матбуот хизмати 

Хабарга кўра, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 14 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:

  • 370 минг дозаси «Спутник V»,
  • 710 минг дозаси AstraZeneca,
  • 10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  •  3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Таъкидланишича, шу кунга қадар 9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар