Тошкентда компания електр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди

Олмазор туманида фаолият юритувчи «О.Т.С.» МЧЖ томонидан ташкил этилган бошқарув сервис компанияси электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Терговга қадар ўтказилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, компания электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиш йўли билан 1,6 млрд сўмлик электрни талон-торож қилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 92 та ҳолати аниқланиб, умумий ҳисобда тизимга 37 млрд 921 млн сўм зарар етказилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Тошкент