Тошкентнинг бир туманида иссиқ сув таъминоти 5 кунга узиб қўйилади

«Тошиссиққуввати» ДУК нинг баҳорги профилактик тадбирлари доирасида, 17-21 майга қадар 2-Иссиқлик марказида таъмирлаш ишлари олиб борилади ва қуйидаги манзилларга иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

  • Қорасу 1,2,3,4,6 мавзеларида;
  • Бўз-2 мавзесида;
  • Феруза мавзесида;
  • Гёте кўчасида;
  • Ф.Хўжаев кўчасида;
  • Зулайҳо кўчасида;
  • Интизор кўчасида;
  • Дўрмон йўли кўчасида;
  • М.Улуғбек кўчасида;
  • Қодиров (Феруза) кўчасида.

Қайд этилишича, Олтинтепа ва Чахбуд кўчалари кесишмасидаги қувурларнинг ёпқичлари алмаштирилиши муносабати билан 17 май соат 09:00 дан 18 май соат 09:00 га қадар қуйидаги манзилларда ҳам иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Олтинтепа кўчасида;
  • Тўртариқ кўчасида;
  • Ангрен кўчасида;
  • Салом кўчасида;
  • Амударё кўчасида;
  • Сирдарё кўчасида;
  • Чирчиқ кўчасида;
  • Бўзариқ кўчасида;
  • Ломоносов кўчасида;
  • Археология кўчасида;
  • Олтинтепа 4,5-тор кўчасларида;
  • Қизилсув кўчасида;
  • Подшобоғ кўчасида;
  • Ҳирмонтепа 1,2,3,4-тор кўчаларида;
  • Қудуқбоши кўчасида;
  • Мирҳосилбой кўчасида;
  • Паркент кўчасида.

Янгиликлар